Foto

#Hududbo’ylab monitoring

#Hududbo’ylab monitoring
Оролбўйи миллий табиат боғи директор ўринбосари ва Илимий ходимлари тамонидан худудда мониторинг кўзатиш ишлари олиб борилди… Кўзатиш давомида
Миллий табиат боғи ҳудудидаги биохилма-хиллик ҳолатини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг мавсумий ривожланишини кузатиш ҳамда белгиланган муҳофаза режимининг таъминланишини кўздан кечириш.
Ҳудуддаги туранга, жийдазорлар ва бошқа тўқай ўсимликларининг вегетация жараёни кўздан кечирилди. Ўсимликларнинг зараркунандалар билан зарарланиш даражаси ва табиий тикланиш ҳолати таҳлил қилинди.
Ҳудудда учрайдиган ҳайвонлар ҳамда қушларнинг яшаш ареаллари кўздан кечирилди. Уларнинг сув ичиш жойлари ва мавсумий миграцияси бўйича кузатувлар олиб борилди.
Табиат боғининг айрим бўлимларида ёввойи ҳайвонларнинг фаоллиги ортганлиги кузатилди.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган ҳудудларда минераллаштирилган полосаларнинг ҳолати ва уларни янгилаш зарурияти кўздан кечирилди.
Ахборот панеллари ва чегара белгиларининг техник ҳолати текширилди.