Foto

#Mobiltasvir…Тошбақалар

#Mobiltasvir…Тошбақалар-
Тошбақанинг энг асосий хусусияти унинг косаси (панцирь)дир. Кўпчилик тошбақа косасидан чиқиб кета олади деб ўйлайди, лекин бу хато.
Косанинг қисмлари: Юқори қисми — карапакс, пастки қисми эса — пластрон деб аталади.
Коса тошбақанинг умуртқа поғонаси ва қовурғалари билан бирлашган, яъни у тананинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Тошбақалар яшаш муҳитига қараб уч турга бўлинади:
Қуруқлик тошбақалари: Одатда ўтхўр бўлиб, секин ҳаракат қилади ва оғир, баланд косага эга.
Чучук сув тошбақалари: Кўл ва дарёларда яшайди, оёқларида сузиш учун пардалари бўлади.
Денгиз тошбақалари: Деярли бутун умрини океанда ўтказади, оёқлари эшкакка айланган.
Тошбақалар Оролбўйи миллий табиат боғи худудида кенг тарқалган….