Yangilik

Оролбўйи миллий табиат боғида тунги назорат тадбирлари: Ёнғин хавфсизлиги – доимий эътиборда…

Ёзнинг иссиқ ва қуруқ ҳаво ҳарорати ва ҳозирги вақтда кузатилаётган аномал иссиқ кунлари ушбу кунларда табиий ҳудудларда ёнғин келиб чиқиш хавфи сезиларли даражада ортади. Шу муносабат билан, Оролбўйи миллий табиат боғи инспекторлари томонидан навбатдаги тунги назорат ва рейд тадбирлари ўтказилди.
Тунги рейд давомида асосий эътибор қуйидагиларга қаратилди:
Ёнғин чиқиш хавфи юқори бўлган ҳудудлар, қуруқ ўт ва қамишзор майдонлари алоҳида назоратдан ўтказилди.
Худуддаги навбатчи ходимларнинг ҳушёрлиги, алоқа воситалари ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш асбоб-анжомларининг шайлик ҳолати кўздан кечирилди.
Ҳудудга яқин жойлашган аҳоли ва зарурат билан тунда ҳаракатланувчи шахсларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари эслатиб ўтилди.
⚠️ Эслатма: Табиат қўйнида дам олаётганда ёки ҳудуд яқинида бўлганда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилинг. Кичик бир эътиборсизлик тиклаб бўлмас экологик йўқотишларга олиб келиши мумкин.