Yangilik

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги “Рес…

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги “Республика ўрмонларини ҳимоя қилиш бўйича айрим меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 506-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаментининг 2026 йил 9 январ кунги “2026 йил давомида Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги 2-сонли ва Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани ҳудудий ёнғин хавфсизлиги ходимлари билан биргаликда йил бошида тасдиқланган қўшма чора-тадбирлар режасига мувофиқ миллий табиат боғи худудида ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш бўйича амалий машғулот тадбири олиб борилди. Тадбирда туман ёнғин хавфсизлиги бўлими, ИИБ ва Оролбўйи миллий табиат боғи ходимлари иштирок этишди.